АсосийДунё

Покистон сўнгги уч ҳафтада 80 минг афғон муҳожирларини депортация қилди

Ҳукумат апрель ойи бошидан бери ҳар куни камида 300 нафар афғон муҳожирини ҳибсга олган.

'Покистон сўнгги уч ҳафтада 80 минг афғон муҳожирларини депортация қилди'ning rasmi

Покистон полицияси кам таъминланган афғон муҳожирларини, хусусан Синд вилояти ва Карачи шаҳрида ҳибсга олган ва мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда “Khamma press” маълум қилди.

Қайд этилишича, Покистон полицияси Карачидаги бой ва нуфузли афғон муҳожирларига нисбатан юмшоқлик кўрсатиб, фақат камбағал афғонистонликларни мамлакатдан ҳайдаган.

Жорий йилнинг апрель ойи бошидан бери ҳар куни камида 300 нафар афғон муҳожири ҳибсга олинган ва Синд бўйлаб ҳайдаб чиқарилган. Сўнгги уч ҳафта ичида 80 000 афғон муҳожирлари депортация қилинган, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 16,000 афғон муҳожирлари Покистоннинг Синд вилояти, Карачи шаҳрида истиқомат қилади. Карачи шаҳридаги бир неча афғон муҳожирлари оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиб, уларнинг оилалари, биринчи навбатда кам таъминланган ишчилар, асосий эҳтиёжлар учун этарли маблағ йўқлигига қарамай ҳибсга олинганлигини даъво қилган.

Шунингдек, улар полиция бадавлат, ишбилармон афғонларни ҳибсга олишдан тийилиб, депортация квоталарини қондириш учун камбағал шахсларга эътибор қаратганини хабар қилишган.

    Бошқа янгиликлар