Эндиги фаолиятида тасвирий санъатга қизиқувчилар учун доимий дарслар рассомлар учун маҳорат дарслари ташкил этиладиган ушбу студиянинг очилиш маросимида таниқли рассомлар Дилором Мамедова, Дилмурод Йўлдошев ва Абдуҳаким Каримовнинг "ESKI SHAHAR" номли асарлари кўргазмаси ташкил этилди.
“Ушбу студия ғояси бизда 11 йил аввал Бинкофф коллежида ўқиган вақтларимиз пайдо бўлган. Сўнг оила ва бошқа сабаблар туфайли орқага сурилди. Бугун ўша режани амалга оширдик.” - дейди “Аrtera Studio” асосчиларидан бири.
Марказ очилишидаги кўргазмадан 200 дан ошиқ рассомчилик намуналари намойиш этилмоқда. Бир ҳафта давомида бориб уларни томоша қилишингиз мумкин.