АсосийЖамият

Аҳоли даромадлари уч ойда 10 фоизга ошди

Жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси сони 37,7 миллион кишига етган.

'Аҳоли даромадлари уч ойда 10 фоизга ошди'ning rasmi

Статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2025 йил январь—март ойларидаги иқтисодий ҳолати бўйича маълумот берди.

Таҳлил қилинишича, биринчи чоракда мамлакатда инфляция даражаси 2,1 фоиз кўтарилган (2024 йил мос даврида 1,7 фоиз ошган).

Уч ой давомида республика ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,8 фоиз ўсди (ўтган йил илк чорагида 6,4 фоиз ошган). Бунда саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми 6,5 фоизга ўсган ва бир йил олдинги кўрсаткич билан тенг бўлган. Транспорт соҳаси ўтган йил мос давридагидан паст даражада ўсди. Жумладан, йўловчи ташиш ҳажми 4,3 фоиз (2024 йил мос даврида 5 фоиз), юк айланмаси эса 2 фоиз (ўтган йил биринчи чоракда 6,2 фоиз) ошган.

Январь—март ойларида мамлакат ташқи савдо айланмаси ҳажми 8,6 фоиз ўсди (ўтган йил мос даврида 7 фоиз). Бунда экспорт 24,4 фоизга, импорт 12,3 фоизга кўпайган. Таққослаш учун 2024 йил дастлабки чорагида экспорт 2,3 фоиз камайган, импорт эса 3,6 фоиз ошганди.

Қўмита ҳисоб-китобларига қараганда, январь—март ойларида Ўзбекистон аҳолисининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати 9,8 фоизни ташкил этган. 2024 йил мос даврида бу кўрсаткич 11,2 фоиз бўлган.

2025 йил 1 апрелда республикада фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 442 минг 402 тани ташкил этган. Бир йил илгари бу рақам 469 минг 877 та бўлган.

Жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси сони 37,7 миллион кишига етган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Барча давлат хизматларини аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 21.04.2025 21:30

    Барча давлат хизматларини аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади

    Аҳоли “қониқарсиз” деб баҳоланган раҳбарлар ҳамда ҳокимлар шахсий жавобгарлиги белгиланади.

    'Иккита вазирлик ва учта ташкилотнинг ички назоратига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари раҳбарлик қилади'ning rasmi

    Жамият 21.04.2025 20:54

    Иккита вазирлик ва учта ташкилотнинг ички назоратига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари раҳбарлик қилади

    Коррупцияга қарши ички назорат тизими самарадорлигини ошириш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

    'Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 21.04.2025 20:08

    Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади

    Президентга таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2025 16:22

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент шаҳрида судья маст ҳолатда машина олиб қочди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2025 15:36

    Тошкент шаҳрида судья маст ҳолатда машина олиб қочди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

    'Китобхонлик ҳафталиги бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2025 14:47

    Китобхонлик ҳафталиги бошланди

    Китоб ўқиб электромобиль ютаётган ўзбек китобхонлар юртида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.