АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларга ҳам табрик йўллади

Президент спортчиларнинг ютуқларини қизиқиш ва эътибор билан кузатаётгани қайд этилди.

'Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларга ҳам табрик йўллади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

“Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар”, деб ёзди у.

Шерзод Асадов апрель ойида Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмаганини қайд этиб ўтди. Жумладан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчилар ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоа ғалаба қозонган эди.

Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та — 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда”, дея қайд этди Шерзод Асадов.

Давлат раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачилар юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўқонда шифокорларни ноқонуний ишга жалб қилган раҳбар жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:36

    Қўқонда шифокорларни ноқонуний ишга жалб қилган раҳбар жазоланди

    Шифокорлари дам олиш кунлари ҳужжатлаштирилмасдан ва ҳақ тўланмасдан ишга жалб қилинган.

    'Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар янада арзонлашиб боряпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:30

    Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар янада арзонлашиб боряпти

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.

    'Кимё саноати диверсификация қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:18

    Кимё саноати диверсификация қилинади

    Президент кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

    'Ўзбекистонда йил бошидан бери 4 700 одам қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:52

    Ўзбекистонда йил бошидан бери 4 700 одам қамалди

    Ҳисобот даври давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган.

    'Радарларни олиб ташлашни сўраган ҳокимдан жарималарни тўлаб қўйиш сўралди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:35

    Радарларни олиб ташлашни сўраган ҳокимдан жарималарни тўлаб қўйиш сўралди

    Умумий ҳисобда ҳокимликларнинг тўланмаган 87 та жарималари мавжуд бўлган.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:11

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.