АсосийДунё

АҚШда 300га яқин йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди

Одамлар эвакуация қилинган, бироқ уч киши енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

'АҚШда 300га яқин йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди'ning rasmi

АҚШнинг Орландо халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилишга ҳозирлик кўрган самолётда ёнғин чиқди. Учоқда 290 дан ортиқ киши бўлган. Бу ҳақда Fox35 хабар берди.

Ҳодиса 21 апрель куни Delta Air Lines компаниясига тегишли Атлантага учаётган Airbus А330 самолёти билан содир бўлган. Парвоз арафасида двигателлардан бири ёниб кетган. Ҳодиса вақтида бортда 282 нафар йўловчи, 12 нафар экипаж аъзоси ва икки нафар учувчи бўлган.

Одамлар эвакуация қилинган, бироқ уч киши енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. АҚШ Федерал авиация маъмурияти ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда. Двигательда ёнғин чиқиши сабаби ва йўловчилар қанча вақт бортда ушлаб турилгани номаълум. 

Delta компаниясининг Airbus А330 самолёти юқори сиғимли парвозлар учун мўлжалланган. Одатда бир нечта фавқулодда чиқиш йўллари ва эвакуация ойналари билан жиҳозланган. Йўловчилар ёнғин вақти фавқулодда чиқиш эшигидан фақат бири ишлаганиниайтмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленский: Украина Қримнинг Россия томонидан босиб олинишини ҳеч қачон тан олмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:11

    Зеленский: Украина Қримнинг Россия томонидан босиб олинишини ҳеч қачон тан олмайди

    Украина президенти Владимир Зеленский журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда Қрим ҳақида гапирди.

    'Британияда одам териси билан қопланган китоб топилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 18:43

    Британияда одам териси билан қопланган китоб топилди

    Китоб Британиядаги ашаддий қотилга тегишли экани тахмин қилинмоқда.

    'Қозоғистонда ҳоким ўринбосарини отиб кетишди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 15:12

    Қозоғистонда ҳоким ўринбосарини отиб кетишди

    Амалдор ўқотар қуролдан яраланиб, касалхонага ётқизилган.

    'Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 14:17

    Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

    2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.

    'Трамп илк хорижий сафарида дафн маросимига боради'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 14:07

    Трамп илк хорижий сафарида дафн маросимига боради

    У Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида иштирок этади.

    'Россия Украинанинг Одесса шаҳрига дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 09:46