Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғчада боланинг калтаклаганлиги акс этган хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани котибиятига Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г.А. (аёл) нинг мурожаати келиб тушган.
Аёл жорий йилнинг 13 март куни вояга етмаган фарзанди В.Д. (2018 йилда туғилган ўғил бола) нодавлат мактабгача таълим муассасига борган вақтида муассаса администратори У.И (1989 йилда туғилган аёл) болани уриб, жароҳат етказганлигини маълум қилган.
Аниқланишича, администратор лавозимида ишлаб келган У.И 2018 йилда туғилган В.Д. га нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уни камера йўқ хонага олиб чиқиб қасддан уриб, соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида маъмурий жавобгарликка оид иш материаллари судга юборилди.
Суд томонидан тарбиячи И.У. га нисбатан МЖтК нинг 52-модданинг 2-қисми бўйича жарима жазоси қўлланилган.
Маълумот ўрнида, И.У. билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилиниб, унинг мазкур муассасада фаолияти якунланган.