Жиззах вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ноқонуний ер сотилиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Бахмал туманида яшовчи фуқаро “М.С.Б.” ҳокимлик тасарруфида бўлган “Мўғол” ҚФЙ ҳудудидаги 40 сотих ер майдонини ноқонуний ўзлаштириб олиб, фуқаро “М.А.Б.”га 205 млн. сўмга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.