АсосийЖамият

Интернетда тез фурсатда мўмай даромад олишни ваъда қилаётганларга ишонманг!

Киберхавфсизлик маркази муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

'Интернетда тез фурсатда мўмай даромад олишни ваъда қилаётганларга ишонманг!'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжеридаги "Halol" номли канал орқали интернет фойдаланувчилари тез фурсат ичида мўмай даромад олишлари мумкинлиги мазмунидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди, дея хабар бермоқда Киберхавфсизлик маркази. 

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.  Шунингдек, www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар