АсосийЖамият

Новосибирскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик оилага ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари уларнинг Тошкентга қайтишига кўмаклашди.

'Новосибирскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик оилага ёрдам кўрсатилди'ning rasmi

“Дунё“ ААнинг хабар беришича, Ўзбекистон дипломатлари ватандошимиз М.Т.нинг Новосибирск шаҳрида дунёга келган қиз фарзанди учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришда зарур ёрдам кўрсатди.

Амалга оширилган консуллик ҳаракатлари натижасида барча расмиятчиликлар қисқа муддатда ҳал этилди ва зарур ҳужжатлар юртдошимизга топширилди.

Она ва бола 23 апрель куни “Новосибирск-Тошкент“ авиарейси билан Ўзбекистонга соғ-саломат қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар