Кеча, 26 апрель куни Эроннинг Бандар Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида кучли портлаш содир бўлди.
Сўнгги хабарларга кўра, портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 750 дан ортиқ инсон турли даражада тан жароҳатлари олган. Мамлакат Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, қурбонлар сони яна кўпайиши мумкин.
Президент матбуот хизматида қайд этилишича, юқоридаги ҳолат юзасидан давлат раҳбари вафот этганларнинг оилаларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳатланганларга эса тез орада шифо топишини тилаган.