АсосийДунё

БМТ Украинадаги кўчирилганларга ёрдамни қисқартирди

Бунга АҚШнинг молиявий ёрдамини тўхтатгани сабаб бўлган.

'БМТ Украинадаги кўчирилганларга ёрдамни қисқартирди'ning rasmi

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарияти (УНҲСР) Украинадаги янги кўчирилган шахсларга кўрсатилаётган ёрдамни қисқартирганини маълум қилди, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Ташкилот вакили Каролина Линдҳолм Биллингнинг таъкидлашича, бу қарор АҚШ томонидан молиявий ёрдам тўхтатилгани ва умумий донорлар сонининг камайгани туфайли қабул қилинган.

Қисқартириш психосоциал ёрдам кўрсатиш, вақтинчалик турар-жой қурилиши учун материаллар тақдим этиш ва пул шаклидаги ёрдамни ўз ичига олади.

БМТ Қочқинлар агентлиги Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён 450 мингга яқин кишига ёрдам кўрсатиб келган ва 2024 йилда ўз маблағларининг 40 фоизини АҚШдан олган эди.

Жорий йил бошидан бери Украинанинг Павлоград ва Суми шаҳарларидаги транзит марказлар орқали деярли 7 700 киши кийим-кечак, гигиена воситалари, шунингдек, ҳуқуқий ва психосоциал ёрдам олган.

"Улар деярли ҳеч нарсасиз ва чуқур руҳий жароҳатлар билан келмоқда", — деди Биллинг.

БМТ вакиллари таъкидлаганидек, зарур молиявий ёрдам кўрсатилса, ташкилот ва унинг ҳамкорлари самарали ёрдам кўрсатишда етарли салоҳият ва имкониятларга эга.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.

    'Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 14:41

    Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади

    MAGATE Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги уран чиқиндилари мавжуд ҳудудларни тозалаш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

    'Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 13:41

    Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан даҳшатга тушганини билдирди ва Теҳронни вазминликка чақирди.