Бугун, 29 апрель куни Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:36 да Наманган шаҳар “Обиҳаёт” МФЙ Бобораҳим Машраб кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Наманган шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи соат 10:41 да етиб бориб, соат 10:44 да ёнғин қутқарувчилар томонидан ўраб олиниб, соат 11:02 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 40 квадрат метр жойидаги қисман уй жиҳозлари ҳамда хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган.
“Ёнғин оқибатида куйиб тан жароҳати олганлар кузатилмади”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ёнғин қутқарувчилар томонидан хонадоннинг 80 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
“Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.