АсосийЖамият

Венгрия Халқаро жиноят судидан чиқишга қарор қилди

Ушбу қарор Венгрия ҳукумати томонидан эълон қилинган ХЖСдан чиқиш жараёнининг давоми ҳисобланади.

'Венгрия Халқаро жиноят судидан чиқишга қарор қилди'ning rasmi

Венгрия Халқаро жиноят судидан чиқишга қарор қилди. 

Венгрия парламенти мамлакатнинг Гаагада жойлашган Халқаро жиноят суди (ХЖС)дан чиқиши ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто X ижтимоий тармоғида расман маълум қилди.

Ушбу қарор Венгрия ҳукумати томонидан 3 апрель куни эълон қилинган ХЖСдан чиқиш жараёнининг давоми ҳисобланади. Шу куни мамлакат пойтахти Будапештда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху расмий ташриф билан бўлиб турган эди.

Аввалроқ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ХЖС томонидан Нетаньяҳуга нисбатан чиқарилган ҳибсга олиш ордерини мамлакат ҳудудида бажармаслигини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, Будапешт халқаро ҳуқуқ нормаларидан фарқли равишда, давлат раҳбарларига нисбатан суд таъқибини маъқулламайди.

Шу тариқа, Венгрия ХЖСдан чиқиш йўлини тутган Европадаги илк давлатлардан бирига айланди. Бу қарор халқаро ҳамжамиятда турли муносабатларга сабаб бўлмоқда.

                                              Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Камбағал оила фарзандлари қўшимча дарслар учун тўловдан озод қилинади'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 20:21

    Камбағал оила фарзандлари қўшимча дарслар учун тўловдан озод қилинади

    Аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади.

    'Май ойи кўпчилик башорат қилганидек иссиқ бўладими?'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 18:29

    Май ойи кўпчилик башорат қилганидек иссиқ бўладими?

    "Ўзгидромет" май ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

    'Сариосиё аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 18:03

    Сариосиё аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди

    100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал бир ой ичида мунтазам рейслар учун очилиши кутилмоқда.

    'Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳалар эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 17:55

    Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳалар эълон қилинди

    Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ходимларининг маоши энг паст.

    '“Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 17:52

    “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади

    Ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

    'Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,8 % га ўсди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2025 17:45

    Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,8 % га ўсди

    Январь-март ойларида ЯИМ ҳажми жорий нархларда 333,6 трлн сўмни ташкил этган.