АсосийДунё

Россияда мигрант ота-оналар сони ортиб кетди

Россия Федерациясида Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрант ота-оналар сони кескин ошгани кузатилмоқда.

'Россияда мигрант ота-оналар сони ортиб кетди'ning rasmi

Россия Федерациясида Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрант ота-оналар сони кескин ошгани кузатилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2016 йилдан 2023 йилгача Тожикистонлик оталар сони 286,8 фоизга, оналар сони эса 236,6 фоизга ошган. Қирғизистонлик оталар сони 258,1 фоизга, оналарники 84 фоизга ўсган.

Энг кўп мигрант ота-оналар Москва ва Санкт-Петербургда қайд этилган. Бу ерда туғилганларнинг деярли ярми – иммигрантлар. Шу билан бирга, русларнинг демографик улуши ҳар йили ўртача 3,1 фоизга пасаймоқда.

Россиялик олимларининг маълумотларига кўра, 2011 йилдан 2023 йилгача Марказий федерал округда барча мигрантлар орасида Марказий Осиёдан келган ота-оналарнинг улуши йилига ўртача 30,1 фоизга ўсган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда диний маросимлар учун робот филлар ишга туширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:57

    Ҳиндистонда диний маросимлар учун робот филлар ишга туширилди

    Ушбу механик ҳайвонлар металл рамкада шиша толали ва каучукдан ясалган.

    'Путин ҳақидаги янги фильм яқин вақт ичида Россияда намойиш этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:00

    Путин ҳақидаги янги фильм яқин вақт ичида Россияда намойиш этилади

    Песков фильм мазмуни, режиссёри ёки намойиш санаси ҳақида аниқ маълумот бермаган, аммо бу лойиҳа Россия жамоатчилиги учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

    'Трамп даврида ишдан бўшатилган федерал хизматчилар сони аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:34

    Трамп даврида ишдан бўшатилган федерал хизматчилар сони аниқланди

    Илк уч ойда камида 121 минг нафар федерал хизматчи ишдан бўшатилган.

    'Трамп: “Иккинчи президентлик давримнинг илк 100 куни – АҚШ тарихидаги энг муваффақиятлиси бўлади”'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:49

    Трамп: “Иккинчи президентлик давримнинг илк 100 куни – АҚШ тарихидаги энг муваффақиятлиси бўлади”

    АҚШнинг Дональд Трамп Мичиган штатининг Уоррен шаҳрида ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади.

    '“Amazon” божхона тўловларини кўрсатиш фикридан воз кечди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:32

    “Amazon” божхона тўловларини кўрсатиш фикридан воз кечди

    Компаниянинг маълум қилишича, бу ғоя муҳокама қилинган, бироқ у расман қабул қилинмаган ва ҳозирда амалга оширилмайди.

    'АҚШ "Abrams" танкларини Украинага чиқармаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:21

    АҚШ "Abrams" танкларини Украинага чиқармаяпти

    АҚШ Австралиядан Украинага юборилиши режалаштирилган 49 та “M1A1 Abrams” танки етказиб берилишини чўзмоқда.