АсосийЖамият

Электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши мумкин

Айрим ҳолларда фуқаролар жавобгарликдан озод қилинади.

'Электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши мумкин'ning rasmi

Сенатнинг 30 апрелдаги ялпи мажлисида Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши кўзда тутилган қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан, электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, олиб кириш ва олиб чиқиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенат матбуот хизматининг билдиришича, ушбу қонун нафақат айбдор шахсларни жазолашга қаратилган, балки содир этган ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш ҳам назарда тутилган.

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонун аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга, миллат генофондини сақлашга ҳамда атроф муҳитни тамаки ва никотин маҳсулотларининг янги турларидан муҳофаза қилишга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Турагентлик фаолияти учун лицензия бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:13

    Турагентлик фаолияти учун лицензия бекор қилинади

    Унинг ўрнига турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартиби жорий этилади.

    'Туркиянинг 42 вилоятида FETÖ билан алоқадорликда гумон қилинган 169 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    Туркиянинг 42 вилоятида FETÖ билан алоқадорликда гумон қилинган 169 киши қўлга олинди

    FETÖ'га алоқадор маҳкумларнинг оилаларига хориждан хайрия маблағлари юборилаётгани маълум қилинган.

    'Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчини калтаклаган мактаб директори ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:16

    'Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    2024–йилдан ҳозирги вақтга қадар 40 нафардан ортиқ вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари республикага олиб келинган.

    'Колбаса маҳсулотларини сақлаш муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:45

    Колбаса маҳсулотларини сақлаш муддати узайтирилди

    Ўзбекистонда колбаса маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ гигиеник талаблар ўзгартирилди.

    'Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунёда 12-ўринга чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:29

    Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунёда 12-ўринга чиқди

    Бундан икки йил олдин мазкур рейтингда мамлакат 30- ўринда бўлган.