Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева "Рақамли авлод қизлари" танловида ғолиб чиққанларни табриклади.
"Рақамли авлод қизлари» танлови — аёлларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун ривожланиш имкониятларини яратиш бўйича Президентимиз олиб бораётган сиёсатнинг ёрқин намунасидир", деб ёзди Саида Мирзиёева.
Ўтган беш йил ичида 7 мингдан ортиқ қиз IT оламига қадам қўйди. Жорий йилда эса танлов турли мамлакатлардан иқтидорли қизларни бирлаштирди.
"Ғолибларни чин қалбимдан табриклайман ва уларнинг ютуқлари катта зафарларининг бошланиши бўлишига ишонаман!" - дейди президент ёрдамчиси.