ФВБ маълум қилишича, 2 май куни соат 13:30 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасида электромобил йўл транспорт ҳодисаси содир этган автомобиль ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 13:34 да етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.