АсосийЖамият

"Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади

Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.

'"Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади'ning rasmi

Маълум қилинишича, шу йилнинг 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича:

Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;

Эмлаш ишлари олиб борилди;

Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;

Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;

Ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳар бир зиёратчига "Ҳаж – буюк ибодатдир" қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагичлар тақдим этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар