АсосийЖамият

Тошкентда пулли тўхташ жойлари ишга туширилди

Пулли тўхташ жойлари соатига 12 минг сўм.

'Тошкентда пулли тўхташ жойлари ишга туширилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда илк йўлбўйи пулли автотураргоҳлар синов тарзида ишга туширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқлади. Пойтахт маъмуриятининг маълум қилишича, биринчи босқичда йўлбўйи тўхташ жойлари учун 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та пулли автотураргоҳ ишга туширилган. 

Пулли автотураргоҳлардан бири Амир Темур хиёбони атрофида жойлашган бўлиб, махсус белги — тўқ сариқ фонда қора ранг билан катта “P” ҳарфи тасвирланган. Унинг нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади, тўламаганлик учун жарима кўзда тутилган.

Автотураргоҳ учун тўловларни Poytaxt Parking иловаси орқали онлайн ёки Paynet терминаллари орқали нақд пулда амалга ошириш мумкин. Мобил иловани ишлаб чиқиш билан пулли “парковка” ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритган Streetpark Systems компанияси шуғулланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда рухсатсиз ўрнатилган реклама шитлари, баннерлар ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:44

    'Тошкентда мактаб директори ўқувчининг сочини мажбурлаб калга олдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:21

    Тошкентда мактаб директори ўқувчининг сочини мажбурлаб калга олдирди

    Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    'Навоийда аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:09

    Навоийда аянчли ЙТҲ содир бўлди

    ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

    'Қувайтдан Ўзбекистон тарихига оид артефактлар олиб келинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Қувайтдан Ўзбекистон тарихига оид артефактлар олиб келинади

    Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

    'Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:39

    Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Усмонов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов билан учрашув ўтказди.

    'Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди

    Улар бу ўсимликни тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган.