Бундеслиганинг 32-турида “Бавария” “РБ Лейптсиг” билан дуранг ўйнади. Шунга қарамай, уларнинг асосий рақиби — Леверкузеннинг “Баер” клуби ҳам очко йўқотди. Бу эса “Бавария”га чемпионликни муддатидан олдин қўлга киритиш имконини берди.
Энди турнир якунига икки тур қолган бўлса-да, “Бавария” рақиблар учун етиб бўлмас пешқадамга айланди — улар иккинчи ўриндаги жамоадан 8 очкога олдинда.
Қайд этиш жоиз, ўтган мавсумда Германия чемпиони айнан “Баер” бўлган эди. Улар “Бавария”нинг 11 йил кетма-кет давом этган чемпионлик сериясига барҳам берганди. Бу йил эса “Бавария” чемпионликни қайтариб олди.