Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлар фош этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирли матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд эйтилишича Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан терговга Қадар текширув ўтказилган.
Аниқланишича, “А.Б.” МЧЖ раҳбари Ф.А. Чиноз тумани, “Афғон” МФЙ ҳудудидаги мактаб ошхонасида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 248,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Шунингдек, Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Д.Т. давлат рўйхатидан ўтмасдан новвойчилик билан шуғулланиб, 209,7 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фоюдаланган.
Фуқаро Б.Ч. эса “Қозоқовул” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш сехида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 178,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.