АсосийДунё

Олаф Шольц лавозимдан кетди

Унинг ўрнини Фридрих Мерц эгаллади

'Олаф Шольц лавозимдан кетди'ning rasmi

Германия собиқ канцлери Олаф Шольц лавозимни тарк этар экан, у Бундесвер — мамлакат қуролли кучлари оркестри иштирокида тантанали тарзда кузатиб қўйилди. Машъалалар, ҳарбий мусиқа ва махсус расмий маросим “прусс”анъаналарига таянган ҳолда ўтказилди.

Бу Германияда энг юксак ҳурмат ифодаси бўлиб, бундай маросим фақат канцлер, президент ёки мудофаа вазирларига насиб этади. Шолтс ўз танловига кўра уч мусиқий асарни ижро эттирди: “The Beat”нинг “In my live” қўшиғи, Бах мусиқасидан парча ва Арета Франклиннинг “Respekt” асари.

У маросимда сўзга чиқиб, ўз ҳамкасблари ва бутун халққа раҳмат айтди.

Ҳокимият алмашинуви — демократиянинг ажралмас қисми, биз уни ҳимоя қилишимиз керак. Германия кучли бўлиши учун биз биргамиз,— дейди Олаф Шольц.

У, шунингдек, Германия тезроқ ва замонавийроқ бўлиши кераклигини таъкидлади ва ўз ҳукуматининг бу йўлда мустаҳкам пойдевор қўйганини қайд этди. Канцлерликни “катта шараф” деб атаган Шольц, янги канцлер Фридрих Мерцга омад тилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия президенти Францияга боради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:47

    Сурия президенти Францияга боради

    Жорий йилнинг 5 феврал куни телефон орқали мулоқот чоғида президент Макрон суриялик ҳамкасбини яқин ҳафталарда Франсияга ташриф буюришни расман таклиф қилган эди.

    'КХДР Россияга 15 мингга яқин мигрантини юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:21

    КХДР Россияга 15 мингга яқин мигрантини юборди

    2024 йилда Россияга кириб келган шимолий кореяликлар сони ўтган йилга нисбатан 12 баробарга ошган.

    'Доғистонда номаълум шахслар йўл патруль хизмати ходимларига ўқ узди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:16

    Доғистонда номаълум шахслар йўл патруль хизмати ходимларига ўқ узди

    Маҳаллий ОАВга кўра, ҳодиса шаҳарнинг шимолидаги Тагиров кўчасида юз берган.

    'Илон Маск кўришни тиклайдиган чип устида ишламоқда'ning rasmi

    Дунё 05.05.2025 22:28

    Илон Маск кўришни тиклайдиган чип устида ишламоқда

    Neuralink инсоният учун янги даврни бошлаб бермоқда.

    'Эрон АҚШ базаларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 05.05.2025 17:52

    Эрон АҚШ базаларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди

    Эрон ва АҚШ 12 апрелдан бери ядровий музокаралар олиб бормоқда.

    'Шимолий Корея Россияга 15 минг нафар ишчи юборди'ning rasmi

    Дунё 05.05.2025 17:37

    Шимолий Корея Россияга 15 минг нафар ишчи юборди

    Россиялик иш берувчилар шимолий кореялик ишчиларни кам ҳақ эвазига ҳар куни 12 соатлаб шикоятсиз ишлашга тайёр бўлгани учун ҳам қадрлашини билдирган.