АсосийЖамият

Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Бу ўзгариш қонун эълон қилинганидан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

'Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

Айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, ерости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, ерости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузиш, ерости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш, ерости сувларига қуқудни қонунга хилоф равишда бурғилаш:

  •  фуқароларга БҲМнинг 6 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 250 минг сўмдан 5 млн 675 минг сўмгача);
  •  мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача (5 млн 675 минг сўмдан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

 Бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан, томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно.

 Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, ерости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади. 

Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр/кубгача бўлган ҳажмда ерости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Бу ўзгариш қонун эълон қилинганидан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:59

    Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади

    Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш кунида нуфузли халқаро нашр Forbes таҳлилий мақола эълон қилиб, унда Ўзбекистон лойиҳасини “Евроосиёдаги янги марказ” деб атади.

    'Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:08

    Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда

    Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

    'Исроил Ливанга ҳаво орқали зарба берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Исроил Ливанга ҳаво орқали зарба берди

    Ҳужум ортидан 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    'Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:41

    Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди

    Ҳодиса ортидан у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    'Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:01

    Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади

    Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, 2026 йил 20 март куни мамлакатимизда Рамазон ҳайити кенг нишонланади.

    'Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:25

    Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади

    Самарқанд вилоятида буюк муҳаддисга бағишланган ёдгорлик мажмуаси фойдаланишга топширилади.