АсосийДунё

"Қолишим ёки кетишимни мен ҳал қилмайман" - Қодиров

Қодиров ўз истеъфосига оид сўзларига изоҳ берди.

'"Қолишим ёки кетишимни мен ҳал қилмайман" - Қодиров'ning rasmi

Россияликлар Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги сўзларини нотўғри тушунишган. Бу ҳақда Қодировнинг шахсан ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Маълумки бугун, 6 май куни Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишни сўрагани ҳақидаги баёноти оммавий ахборот воситаларида тарқалган эди.

Қодировнинг сўзларига кўра, у Чеченистон раҳбари лавозимида қолиш ёки кетишни шахсан ўзи ҳал қилмайди. Шу билан бирга, у федерал марказга истеъфо ҳақида мурожаат қилганини рад этмади.

«Ҳа, мен бундай илтимос ёки таклиф билан чиқишим мумкин. Аммо мен қанчалик сўрамай, қанчалик гапирмай, бундай қарорни ягона инсон — Владимир Владимирович Путин қабул қилади», — деб ёзди Чеченистон раҳбари ўз блогида.

Бундан аввал сиёсатшунос Станислав Тарасов «Лента.ру» нашри билан суҳбатда Қодировнинг эҳтимолий ворислари ҳақида фикр билдирган эди

Унинг таъкидлашича, бу ҳақда гапириш ҳозирча мушкул, аммо улар орасида "Аҳмат" махсус гуруҳи қўмондони, Россия Мудофаа вазирлигининг бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бош муовини генерал-лейтенант Апти Алаудинов ёки Қодировнинг ўғилларидан бири бўлиши мумкин.

Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар