Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 39-ДМТТда ходимларнинг ўзаро тортишуви акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдириди.
Қайд этилишича, видеодаги ҳолат 2024 йил сентябрь ойида содир бўлган. Тасвирда хўжалик мудири ҳамда тарбиячи ўртасида ўзаро тортишув келиб чиққан.
“Воқеа оқибатида жароҳат олган ва жабрланганлар бўлмаган. Ушбу жанжалдан сўнг 39-ДМТТ хўжалик мудири билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган”, — дейилади хабарда
Шунингдек, изоҳда 39-ДМТТ директори ҳамда тарбиячига нисбатан қонун доирасида жазо чоралари қўлланилгани ҳам қўшимча қилинган.