АсосийЖамият

9 май муносабати билан Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилади

Транспорт вазирлиги ҳаракат жадвали ҳақида маълумот берди.

'9 май муносабати билан Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилади'ning rasmi

Дам олиш кунлари Тошкент ва Самарқандни боғлаш учун қўшимча "Афросиёб" қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилади. Ҳаракат жадвали қуйидагича:

Самарқанд → Тошкент:

  • Соат 10:55 — 13:15;

Тошкент → Самарқанд:

  • Соат 13:56 — 16:14.

Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб "Афросиёб" эконом-класс чипталари — 20 фоизга, VIP ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизгакўтарилган. 

    Бошқа янгиликлар