АсосийЖамият

Ўзбекистонда “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди

15 та тумандаги поликлиника ва шифохоналар фаолиятини янги тизим асосида ташкил қилиш учун бу йил 285 миллиард сўм, бунга қўшимча вилоят ҳокимлари томонидан ҳам камида 10 миллиард сўмдан ажратилиши белгиланди.

'Ўзбекистонда “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури бошланишини эълон қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, «она-бола» хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

"Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади", — деди президент. Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.

Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.

Шунингдек, ногиронликни белгилашда ВКК — врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

Шу билан бирга, касалликларни барвақт аниқлаш ва асоратларини камайтириш бўйича ҳам янги маҳаллабай тизим бўлади.

Масалан, Иштихондаги поликлиникага ва маҳаллаларга вилоятдаги кардиология, эндокринология ва она-бола марказлари, марказий шифохона врачлари бириктирилади. Улар маҳаллаларда юриб, аҳолини тўлиқ диагностикадан ўтказади, бириктирилган оилавий шифокорларга касалликларни эрта аниқлаш ва даволашни жойида ўргатади, даволаш ва диагностика бўйича янгича ёндашувларни поликлиникада жорий қилади. Самарқанд тиббиёт университети профессор-ўқитувчилари, магистратура битирувчилари илмий ишларини шу ерга келиб ёзади.

Йил якунида натижа бўлса, маҳаллага бириктирилган ушбу мутахассислар ойлигининг 2 карра миқдорида мукофотланади.

Президент айтилган янги тизимни жорий йилда Иштихон билан бирга Самарқанд шаҳри, Булунғур тумани ва қолган вилоятларнинг 1 тадан туманида, кейинги йилдан тўлиқ Самарқанд вилоятида, 2027 йилдан эса босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил охиригача тиббиёт олийгоҳлари билан 15 та тумандаги 4 минг 700 нафар оилавий шифокор ва ҳамширани "Оила саломатлиги" дастури бўйича, раҳбарларни эса менежерликка ўқитиш топширилди.

15 та тумандаги поликлиника ва шифохоналар фаолиятини янги тизим асосида ташкил қилиш учун бу йил 285 миллиард сўм, бунга қўшимча вилоят ҳокимлари томонидан ҳам камида 10 миллиард сўмдан ажратилиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони очиқланди

    2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг аҳоли сони 37 миллион 700 минг нафарга етди.

    'Ўзбекистонда блогерлик тартибга солиниши мумкин'ning rasmi

    Жамият 07.05.2025 22:05

    Ўзбекистонда блогерлик тартибга солиниши мумкин

    Қонунчилик палатасида ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни тартибга солиш бўйича норматив механизмлар муҳокама қилинди.

    'Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик юзасидан баёнот берди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2025 21:27

    Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик юзасидан баёнот берди

    Ташқи ишлар вазирлиги давлатлар ўртасида кучайиб бораётган вазиятдан жиддий хавотирда эканини билдирди.

    'Мактабларда сув таъминоти, санитария ва гигиенаси бўйича баҳолаш тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 07.05.2025 17:56

    Мактабларда сув таъминоти, санитария ва гигиенаси бўйича баҳолаш тизими йўлга қўйилади

    "Тоза қўллар" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди

    'Долларнинг расмий курси тушишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият 07.05.2025 16:02

    Долларнинг расмий курси тушишда давом этмоқда

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2025 14:47

    Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди

    Яна бир ўринбосар Олим Омонов эса 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.