Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Арнасой туманида фуқаронинг фарзанди Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Арнасой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тўпланган ҳужжатлар асосида қонуний қарор қабул қилиниши Жиззах вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Расмий органлар ушбу иш бўйича аниқлик киритиш ва қонуний баҳо бериш бўйича ишларни давом эттирмоқда.