АсосийДунё

1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

'1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

Turkish Airlines ва Pegasus Airlines Москва ҳамда Санкт-Петербургдан Анталия, Истанбул ва Бодрум шаҳарларига бўлган рейсларни бекор қилди. Россия Туроператорлари Ассоциацияси (ATOR) ҳисоб-китобларига кўра, рейсларнинг бекор қилиниши 15 мингга яқин кишига таъсир қилади.

Turkish Airlines Внуково аэропортидан Анталия, Бодрум, Даламан ва Истанбулга бўлган 20 та рейсни бекор қилди. Шу аэропортдан Pegasus Airlines компанияси ҳам Анталия, Истанбул ва Бодрумга йўналтирилган тўртта рейсни бекор қилди, деб хабар берди Россия Туроператорлари Ассоциацияси (ATOR).

Санкт-Петербургдан эса яна еттита рейс — Анталия ва Истанбулга — бекор қилинди.

«Ҳозирда Turkish Airlines компаниясида фақат битта Истанбулга рейс қолган, Pegasus Airlines компаниясида эса битта Анталия ва битта Истанбул рейси қолган, аммо улар ҳам бекор қилиниши мумкин. 9 май куни Внуковода Turkish Airlines компаниясининг Истанбул ва Анталияга кечки вақтдаги саккизта рейси бекор қилинган ҳолатда кўрсатилган (шу билан бирга, Истанбулга амалга оширилаётган рейслар ҳам мавжуд), Pegasus Airlines компаниясида ҳозирча бекор қилиш ҳолатлари йўқ», — дейилади хабарда.

ATOR маълумотларига кўра, бекор қилинган рейслар сони 15 мингдан ортиқ йўловчини қамраб олмоқда. 

6 ва 7 май кунлари Россия аэропортларида украин дронларининг ҳужуми сабабли вақтинчалик чегараловлар жорий этилган эди. Внуково, Домодедово, Жуковский ва Шереметьево аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва юбориш бир неча марта тўхтатилган. 7 май кечқурун бу чекловлар бекор қилинди. Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЙИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    ЙИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:10

    Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

    Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.

    'Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 12:59

    Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади

    Систина ибодатхонасининг томига ўрнатилган мўридан чиқаётган қора тутун сайлаш тугалланмаганлигидан далолат беради.

    'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 10:55

    Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

    Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.

    'Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 09:00

    Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади

    Берлин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан катта тадбир ўтказилган.