Буюк Британия ҳукумати Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди. Уларга кўра, Россиянинг санкцияларни четлаб ўтиш учун нефть ташишда фойдаланаётган тахминан 100 та кемасига нисбатан жазоловчи чоралар кўрилади, деб хабар берди Британия ҳукумати сайти.
Баёнотда айтилишича, Путин атрофидагилар томонидан уюштирилган “соядаги флот” нафақат Кремлнинг Украинадаги ноқонуний урушини молиялаштирмоқда, балки муҳим миллий инфратузилмага ҳам зарар етказмоқда.
Буюк Британия мисолида эса “халқаро телекоммуникация маълумотларининг 99 фоизи ва ҳаёт учун муҳим энергия манбалари” сув ости инфратузилмалари орқали узатилади.
Россиянинг “соядаги флот”ига одатда эски ва суғурталанмаган танкерлар ҳамда қуруқлик юк ташувчи кемалар киради. Бу кемалар тобора кўпроқ сув ости инфратузилмаларига ҳужум қилишда айбланмоқда.