АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини иизолади

Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирлари учрашув чоғида 2026-2030 йилларда икки давлат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги шериклик дастурини амалга ошириш режасини имзолади.

'Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини иизолади'ning rasmi

10 май куни Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов ва Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов ўзаро учрашув чоғида 2026-2030 йилларда икки давлат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги стратегик шериклик дастурини амалга ошириш режасини имзолади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

“Музокаралар якунида томонлар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳарбий соҳадаги Стратегик шериклик дастурини 2026-2030 йилларда амалга ошириш режасини имзолади”, дейилади хабарда.

Белоусов ўз чиқишида Россия Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба учун Ўзбекистон ССР қандай катта қурбонликлар қилганини унутмаслигини таъкидлаган. У, шунингдек, Ўзбекистон фашизмга қарши курашда Совет армиясини орқа фронтдан ва ҳарбий-техник таъминот билан қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнаганини эслатган.

Холмуҳаммедов эса Москвадаги ҳарбий парадда қатнашган ўзбекистонлик ҳарбийлар учун ташкил этилган шароитлар учун россиялик мавқедошига миннатдорлик билдирган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида Владимир Путин билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 10.05.2025 07:43

    Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида Владимир Путин билан учрашди

    Учрашувдан сўнг Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

    'Президент эртага Москва шаҳрига боради'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 18:04

    Президент эртага Москва шаҳрига боради

    Давлатимиз раҳбари 8-9 май кунлари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    'Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 17:50

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади

    Унинг раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

    'Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 08:46

    Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади

    Гуйчжоу провинциясида кучли шамол дарёда сузиб юрган тўртта сайёҳлик кемасини ағдариб юбориши оқибатида 10 киши ҳалок бўлганди.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 03.05.2025 15:12

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Россия етакчилари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

    'Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 18:18

    Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

    Кластерда йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилди.