АсосийЖамият

Сирдарёда эркак ёш болани калтаклади

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

'Сирдарёда эркак ёш болани калтаклади'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида эркак ёш болага куч ишлатгани акс этган видеотасвирлар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу воқеа Сирдарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан ўрганилган. Ўрганишлар давомида видеотасвирдаги ҳолат иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилиб, қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар