Бугун, 10 май куни тахминан соат 11:00 ларда Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри Турон кўчасида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Н.Ж. "Damas" русумли автомобилни бошқариб кетаётган вақтда, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, 1992 йилда туғилган пиёда A.A.ни уриб юборган.
Натижада пиёда тан жароҳати олиб, Бекобод шаҳар марказий шифохонасига етказилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.