АсосийЖамият

Жиззахда одамларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Фирибгар бу хизматини 200 млн сўмга "баҳолаган".

'Жиззахда одамларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

Жиззах вилоятида Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро Н.Б.Қ. Зарбдор туманидан бўлган А.А.Д.ни гўёки Мексика орқали АҚШга ишга жўнатиш баҳонасида алдаб, ундан жами 200 миллион сўм (шу жумладан, 11 200 АҚШ доллари ва 50 млн сўм) олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланиб, катта миқдордаги маҳсулотлар мусодара қилинди.

    'Орбан мағлубиятдан сўнг мурожаат қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Орбан мағлубиятдан сўнг мурожаат қилди

    Венгрия Бош вазири Виктор Орбан парламент сайловларида мағлубиятга учрагач, видеомурожаат билан чиқиб, ўз партияси қўллаб-қувватлови сақланиб қолаётганини таъкидлади.

    'Эрон беш араб давлатидан товон талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:41

    Эрон беш араб давлатидан товон талаб қилди

    Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил билан боғлиқ ҳарбий операцияларда иштирок этгани айтилган беш араб мамлакатидан компенсация талаб қилди.

    'Марказий банк 188 та молия ташкилотини жаримага тортди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:16

    Марказий банк 188 та молия ташкилотини жаримага тортди

    Банк назорати қўмитаси йиғилишларида 29 та муҳим масала кўриб чиқилди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:07

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 14 апрель куни илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.

    'Йил бошидан бери қанча ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 17:12

    Йил бошидан бери қанча ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинди

    Ҳодисаларнинг 31 фоизи инсон ўлими билан якунланганини ИИВ маълум қилди.