АсосийЖамият

Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди

Аввалроқ, Самарқандда 3 қаватли уйда портлаш содир бўлгани, ҳодиса оқибатида 6 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

'Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди'ning rasmi

Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида вафот этганлар сони 7 кишига етди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди. 

Самарқанд шаҳрининг “Боғисарой” МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ портлаши 8 майдан 9 майга ўтар кечаси содир бўлганди. Портлаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1, 2, 3-қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан дастлаб 6 нафар фуқаронинг жасади топилганди. “Миллар” дастурида маълум қилинишича, 9-май куни хонадон вайроналари остидан еттинчи мурда ҳам олиб чиқилди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб “Uzbekistan Airways” парвозларида ўзгаришлар бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб “Uzbekistan Airways” парвозларида ўзгаришлар бўлади

    Билдирилишича, баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа ошиши мумкин.

    'Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:59

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

    Олмалиқдаги НИТУ МИСИС филиали ва Ухань Фан ва Технология Университети (ХХР) ўртасида таълим, фан ва халқаро алмашинув соҳасида янги истиқболларни очувчи стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

    'Тошкентда чиқинди сақлаш жойи ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    Тошкентда чиқинди сақлаш жойи ёниб кетди

    Ёнғин оқибатида жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани айтилмоқда.

    'Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатларни қабул қилиш июнда бошланади'ning rasmi

    Жамият 11.05.2025 20:22

    Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатларни қабул қилиш июнда бошланади

    Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтади.

    'Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади'ning rasmi

    Жамият 11.05.2025 16:38

    Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади

    Ушбу рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.

    'Бухоронинг айрим ҳудудларини чигиртка босди'ning rasmi

    Жамият 11.05.2025 15:04

    Бухоронинг айрим ҳудудларини чигиртка босди

    Расмийлар ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга оид маълумотларни очиқлади.