Варшавадаги "Марйwилска" савдо марказида содир бўлган ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган, бироқ барча дўконлар ёниб кулга айланган. Полша бош вазири Доналд Туск ушбу ҳодиса ортида Россия махсус хизматлари турган бўлиши мумкинлигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, ёнғинни ташкил қилган шахсларнинг бир қисми қўлга олинган, қолганлари аниқланиб, ҳозирда қидирувда.
Туск уларга Х ижтимоий тармоғи орқали шундай мурожаат қилди: “Топамиз барчангизни!”
Полша Адлия вазири ва Ички ишлар вазири берган баёнотга кўра, жиноятчилар Россияда яшовчи шахс томонидан бошқарилган. Махсус хизматлар Литва билан ҳам ҳамкорлик қилган – чунки айрим гумондорлар айнан у ерда чалғитувчи ҳаракатларни амалга оширган.
Россия томони эса ҳозирча бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.