АсосийДунё

“Веймар+” Россияни Украинага ўт очишни тўхтатишга чақирди

Билдирилишича, Россия Украинага 30 кун ўт очмаслиги лозим.

'“Веймар+” Россияни Украинага ўт очишни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

Англия пойтахти Лондонда кенгайтирилган таркибда ўтказилган “Веймар учбурчаги” (“Веймар+”) учрашувида иштирокчилар Россияни Украинада зудлик билан ва шартсиз тарзда 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Уларнинг фикрича, бу вақт тинчлик бўйича “адил, тўлиқ ва барқарор” музокаралар учун имкон яратади.

“Россия ҳозирча муросага эришиш борасида жиддий ҳаракат қилаётганини кўрсатмаяпти”, – дейилади баёнотда.

“Веймар+” гуруҳи таркибига Германия, Франция ва Полшадан ташқари Буюк Британия, Италия ва Испания, шунингдек, ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кажа Каллас ҳам киради.

Музокараларда Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Сибига вакиллик қилди.

Германия ҳукумати 2025 йилда Украинага бериладиган ёрдамни яна 3 миллиард еврога оширишини маълум қилди. Бу маблағлар илгари ваъда қилинган 40 миллион евро миқдоридаги гуманитар ёрдамдан ташқари ажратилади.

Лондондаги учрашув давомида Еврокомиссиянинг Европа мудофаасини мустаҳкамлашга оид асосий лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. Улар қаторида SAFE (Хавфсизлик ва ҳаракатлар) механизми ҳамда EDIP (Европа мудофаа саноати дастури) бор.

    Бошқа янгиликлар