АсосийЖамият

Ўзбекистонда “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Стипендия ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади.

'Ўзбекистонда “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади'ning rasmi

Ўзбекистон президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади. Бу ҳақда “Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини  қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонида белгиланди.

Фармонга кўра, ушбу стипендия бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш мақсадида жорий этилади.

“Эл-юрт умиди” стипендияси ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади. Тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.

Фармонга кўра, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилар белгиланди:

  • профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган кадрларга бўлган талабни ўрганиб бориш;
  • номзодларни вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари эҳтиёжларига мос ҳолда профессионал йўналтириш;
  • стипендиатларнинг Ўзбекистонга қайтгандан сўнг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб қувватлаш бўйича таклифлар киритиш;
  • Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада ошириш учун стипендиатлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш.

Бакалавриат бўйича  ҳамда магистратура ва докторантура бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг глобал рейтинги натижаларига кўра:

  • биринчи 100 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (туитион фее) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
  • биринчи 300 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига қабул қилинган номзодларга халқаро транспорт ва тураржой харажатлари учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
  • биринчи 20 таликка киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (туитион фее) камида 50 фоиз қопланадиган грант асосида қабул қилинган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари битирувчиларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Депортация қилинганларини қайтариш харажатларни ундириш тартиби жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:59

    Депортация қилинганларини қайтариш харажатларни ундириш тартиби жорий этилади

    Ҳукумат қарорига кўра, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга таъсир чоралари қўлланади. 🔸

    'Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:24

    Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди

    Визасиз режим ўқиш, меҳнат ва медиа фаолияти билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

    'Хориждан депортация қилинган шахсларга “загаран” паспорт берилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:17

    Хориждан депортация қилинган шахсларга “загаран” паспорт берилмайди

    Бу ҳақда “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

    Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Васийлик кенгаши тузилади.

    'Мубашшир Аҳмад Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:54

    Мубашшир Аҳмад Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

    Аввалроқ у диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда айбланиб, ИИВ томонидан халқаро қидирувга берилганди.