АсосийЖамият

Депортация қилинганларни қайтариш харажатлари ундирилади

Ҳукумат қарорига кўра, хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга таъсир чоралари қўлланади.

'Депортация қилинганларни қайтариш харажатлари ундирилади'ning rasmi

Ҳукумат қарори (313-сон, 13.05.2025 й.) билан ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлик харажатларни ундириш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланади:

  •  депортация қилинган фуқаро Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилганда, қайтариш харажатларини фуқародан ундириб олиш;
  • Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтариб ундириш;
  •  1 йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатмаслик.

 Депортация қилинган фуқаролар қуйидагилар асосида қайтарилади:

▪️ уларнинг Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаати;

▪️ улар ва яқин қариндошларининг Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, ҳудудий филиалларига мурожаати;

▪️ хорижий давлатлар ваколатли органлари томонидан тақдим этилган депортация қилинган фуқаролар бўйича маълумотлар.

 Депортация қилинган фуқаролар уларнинг транспорт харажатларини молиялаштириш орқали қайтарилади.

Фуқаронинг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг 1 иш кунида Миграция агентлиги ва фуқаро ўртасида қарз шартномаси тузилади.

Шартномага мувофиқ молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини 30 кун муддатда қоплаши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16 та битим имзоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:54

    Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16 та битим имзоланди

    Афғонистон ўз тадбиркорларига яратилаётган имтиёзлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

    'Навоийда ҳужжатларда эркак сифатида қайд аёл аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:46

    Навоийда ҳужжатларда эркак сифатида қайд аёл аниқланди

    Аёл эркак сифатида қайд этилганини пенсия ёшига етганда билган.

    '“Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тўхтатиладиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:32

    “Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тўхтатиладиган бўлди

    Бунга тадбиркорлар эътирози сабаб бўлган.

    'Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:24

    Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди

    Визасиз режим ўқиш, меҳнат ва медиа фаолияти билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

    'Хориждан депортация қилинган шахсларга “загран” паспорт берилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:17

    Хориждан депортация қилинган шахсларга “загран” паспорт берилмайди

    Бу ҳақда “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.