АсосийДунё

Дунёнинг энг қашшоқ президенти вафот этди

Уругвай собиқ раҳбари — Хосе Мухика 90 ёшида ҳаётдан кўз юмган.

'Дунёнинг энг қашшоқ президенти  вафот этди'ning rasmi

Дунёнинг энг қашшоқ президенти сифатида танилган Уругвай собиқ раҳбари Хосе Мухика 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда амалдаги давлат раҳбари Яманду Орси маълум қилди.

Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ҳамкасбимиз Хосе Мухика вафот этди. Президент, активист, етакчи... Бизга берган ҳамма нарсангиз ва халқингизга бўлган чуқур муҳаббатингиз учун ташаккур, — дея ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Воқеа юзасидан Уругвай ҳукумати мамлакатда 16 майгача мотам эълон қилди. Мамлакат ички ишлар вазири Карлос Негро дафн маросимида хорижий делегациялар иштирок этишига умид билдирган.

Маълумот учун, Хосе Мухика 1935 йил 20 майда туғилган. Ёшлигида Тупамарос сўл радикал партизан ҳаракати аъзоси бўлган ва бунинг учун 14 йил ҳарбий қамоқхоналарда ўтирган. У 2010—2015 йилларда Уругвай президенти лавозимида ишлаган, сўнгра мамлакат парламентига сайланган.

2018 йил август ойида у ваколатлари 2020 йилда тугашига қарамай, истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини ёзган. Собиқ президент бунинг сабабини “узоқ йўлдан чарчагани” билан изоҳлаган.

Давлат раҳбари сифатида у жуда камтарона ҳаёт кечирган. Рафиқаси билан қишлоқ уйида яшаган ва деярли барча маошини хайрия ишларига сарфлаган. Шу сабабли ОАВда уни “дунёдаги энг қашшоқ президент” деб атай бошлашган. Мухиканинг президентлик даври Уругвай дунёда биринчи бўлиб марихуанани қонунийлаштиргани билан эсда қоларли бўлди.

2024 йили Хосе Мухикага қизилўнгач саратони ташхиси қўйилган эди. Январь ойида у саратон касаллиги бошқа аъзоларга ҳам тарқала бошлаганини айтиб, ватандошлари билан видолашганди. Уругвай собиқ президенти саратонни даволашдан бош тортганди. У дафн этилиши учун барча тайёргарликларни кўриб қўйганини таъкидлаганди.

Президентлик даврида Хосе Мухика саройда яшашдан бош тортган, бунинг устига маошининг катта қисмини хайрия ишларига сарфлаган. У президентлик лавозимини эгаллаган пайтда унинг ягона мулки 1987-йилги Volkswagen Beetle автомобили эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Саудия Арабистони ва Қатар ўртасидаги дипломатик келишувни эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:42

    'Украина фуқаролари Россия фойдасига қўпорувчиликкка уринишда айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:51

    Украина фуқаролари Россия фойдасига қўпорувчиликкка уринишда айбланмоқда

    Украиналиклар Германия ҳудуди орқали портловчи моддалар солинган посилкаларни юборишлари керак бўлган.

    'Қозоғистоннинг собиқ биринчи хоними Сара Назарбоева вафот этди — миш-мишми ё ҳақиқат?'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:43

    Қозоғистоннинг собиқ биринчи хоними Сара Назарбоева вафот этди — миш-мишми ё ҳақиқат?

    Нурсултон Назарбоевнинг рафиқаси 84 ёшида Алматида вафот этди, деган хабарлар тарқалди.

    'Исроил Ғазодаги иккита шифохонага зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:37

    Исроил Ғазодаги иккита шифохонага зарба берди

    Оқибатда камида 18 киши ҳалок бўлган.

    'Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:50

    Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради

    Путин ўз чиқишида Истанбул музокараларида отишмаларни тўхтатиш масаласи муҳокама мавзуси бўлиши мумкинлигини айтган.

    'Нетаньяху Ғазога янги ҳужум бошлашини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:08

    Нетаньяху Ғазога янги ҳужум бошлашини эълон қилди

    Нетаньяху ҲАМАС яна гаровга олинганларни озод қилишни таклиф қилган тақдирда ҳам Исроил урушни тугатишга рози бўлмаслигини маълум қилди.