АсосийДунё

Нетаньяху Ғазога янги ҳужум бошлашини эълон қилди

Нетаньяху ҲАМАС яна гаровга олинганларни озод қилишни таклиф қилган тақдирда ҳам Исроил урушни тугатишга рози бўлмаслигини маълум қилди.

'Нетаньяху Ғазога янги ҳужум бошлашини эълон қилди'ning rasmi

Исроил кучларининг Ғазо секторида йирик ҳужуми “яқин кунларда” бошланади. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху кеча, 13 май куни маълум қилди.

Унга кўра, ҳужумдан мақсад Исроилга ҳужум қилган ҲАМАС устидан тўлиқ ғалаба қозониш ва уларнинг қўлида қолган сўнгги гаровга олинганларни озод қилиш бўлиши керак.

Аввалроқ Нетаньяху яраланган резервчилар билан учрашувда Исроил яқин кунларда “кампанияни якунлаш” учун Ғазо секторига “тўлиқ куч билан” ҳужум бошлашига ваъда берган эди. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС яна гаровга олинганларни озод қилишни таклиф қилган тақдирда ҳам Исроил урушни тугатишга рози бўлмайди. 

“Вақтинчалик сулҳга эришиш мумкин, аммо узоқ муддатли урушни тугатиш мумкин эмас”, деди Исроил Бош вазири.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фавқулодда ёрдам координатори Том Флетчер Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилиб, “Исроил босиб олинган Фаластин ҳудудидаги тинч аҳолига атайлаб ва уялмасдан ғайриинсоний шартлар қўйаётгани”ни айтди. 

Флетчернинг айтишича, инсонпарварлик ёрдами етишмаслиги Ғазо секторидаги барча 2,1 миллион кишини кенг кўламли очарчилик хавфи остида қолдирди.

“Ўн ҳафтадан кўпроқ вақт давомида Ғазога ҳеч нарса етиб бормади – на озиқ-овқат, на дори-дармон, на сув, на чодир”, деди БМТнинг фавқулодда ёрдам координатори.

У Исроил ҳукуматини “тинч аҳолини ўлдириш ва ярадор қилишни тўхтатишга”, “бу шафқатсиз блокадани” тугатишга ва гуманитар ходимларнинг ҳаётини сақлаб қолишга имкон беришга чақирди.

Шу билан бирга, Флетчер ҲАМАС ва бошқа Фаластин қуролли гуруҳларига мурожаат қилиб, “барча гаровга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилишга, ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳолини хавф остига қўймасликка” чақирди.

Аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилганди.

Ўз навбатида, Германия федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Биньямин Нетаньяху билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувда “тинч аҳолига зудлик билан инсонпарварлик ёрдамини етказиш зарурлигини таъкидлаган”.

Исроил матбуоти хабарларига кўра, Исроилнинг Ғазо секторида янги ҳужуми бошланишини АҚШ Президенти Дональд Трампнинг 13 май куни Саудия Арабистонида бошланган ва Қатар ва БААга ташрифини ўз ичига олган Форс кўрфази минтақасига уч кунлик ташрифи якунланишидан олдин кутмаслик керак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Саудия Арабистони ва Қатар ўртасидаги дипломатик келишувни эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:42

    'Украина фуқаролари Россия фойдасига қўпорувчиликкка уринишда айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:51

    Украина фуқаролари Россия фойдасига қўпорувчиликкка уринишда айбланмоқда

    Украиналиклар Германия ҳудуди орқали портловчи моддалар солинган посилкаларни юборишлари керак бўлган.

    'Қозоғистоннинг собиқ биринчи хоними Сара Назарбоева вафот этди — миш-мишми ё ҳақиқат?'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:43

    Қозоғистоннинг собиқ биринчи хоними Сара Назарбоева вафот этди — миш-мишми ё ҳақиқат?

    Нурсултон Назарбоевнинг рафиқаси 84 ёшида Алматида вафот этди, деган хабарлар тарқалди.

    'Исроил Ғазодаги иккита шифохонага зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:37

    Исроил Ғазодаги иккита шифохонага зарба берди

    Оқибатда камида 18 киши ҳалок бўлган.

    'Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:50

    Путин бевосита учрашувдан бош тортса ҳам, Зеленский барибир Туркияга боради

    Путин ўз чиқишида Истанбул музокараларида отишмаларни тўхтатиш масаласи муҳокама мавзуси бўлиши мумкинлигини айтган.

    'Дунёнинг энг қашшоқ президенти  вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:40

    Дунёнинг энг қашшоқ президенти вафот этди

    Уругвай собиқ раҳбари — Хосе Мухика 90 ёшида ҳаётдан кўз юмган.