АсосийЖамият

Миллий сут маҳсулотлари платформаси ишга туширилади

Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил этиб белгиланди.

'Миллий сут маҳсулотлари платформаси ишга туширилади'ning rasmi

Ўзбекистонда чорвачиликнинг сутчилик тармоғи жадал ривожлантирилади. 14 май куни “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, лойиҳанинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами 320 та маҳаллага, сут етиштирувчи 12 мингта аҳоли ва деҳқон хўжалигига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пунктини ташкил этиш;
  • 865 нафар аҳоли ва деҳқон хўжалигига сутни қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш ва модернизация қилишга 250 минг АҚШ долларигача имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш;
  • сут етиштирувчи ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган Миллий сут маҳсулотлари платформаси дастурий таъминотини ишга тушириш;
  • қорамолларнинг маҳсулотдорлигини ошириш бўйича сут етиштирувчи 1,2 минг нафар аҳоли ва деҳқон хўжалиги вакилларининг хорижий мутахассислар томонидан ўқитиш.

Лойиҳанинг умумий қиймати 53,01 миллион доллар бўлиб, уни молиялаш учун Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси томонидан 25 йилга 30 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ҳамда 7,8 миллион доллар миқдорида кредит ажратилади. Лойиҳа қийматидан 5,94 доллар эквивалентидаги маблағлар лойиҳа иштирокчилари улуши, 9,27 миллион доллар эквивалентидаги маблағлар, шу жумладан, солиқ, божхона ва офис ижара харажатлари тўлови кўринишидаги 3,69 миллион доллар, инвестиция даврида молиявий харажатлар кўринишидаги 5,558 миллион доллар эквивалентдаги маблағлар Ўзбекистон улуши ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил (2025–2031 йиллар) этиб белгиланди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:19

    Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади

    Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган президент қарори қабул қилинди.

    'Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Жомбойда АГТКШда 6,4 млрд сўмлик газ талон-торожлиги аниқланди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани фош этилди.

    'Долларнинг курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:57

    Долларнинг курси янгиланди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтди

    1 апрелдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат тиббиёт муассасалари учун вақтинчалик тартиб жорий этилди.

    'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:58

    Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.