АсосийДунё

Курскдаги ҳужумда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Рилск шаҳридаги меҳмонхона Украина Қуролли кучлари ҳужумида вайрон бўлган.

'Курскдаги ҳужумда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди'ning rasmi

Россиянинг Курск вилоятидаги меҳмонхона вайроналари остидан 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади олиб чиқилди. Бу ҳақда 13 май куни Курск губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн хабар берди.

Хабарга кўра, Рилск шаҳридаги меҳмонхона Украина Қуролли кучлари ҳужумида вайрон бўлган.

Меҳмонхона вайроналари остидан Ўзбекистон фуқароси бўлган 39 ёшли эркакнинг жасади топилди. Яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман, деган Хинштейн.

У ҳужум вақтида жароҳатланган икки эркакнинг аҳволи ҳамон оғир эканини айтган. Жароҳатланганлар Курск вилоят касалхонасида даволанмоқда. 

Россия томонига кўра, 11 май куни кечқурун Украина Қуролли кучлари Курск вилоятининг Рилск шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди. Ўшанда уч киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилинганди. Ҳужум оқибатида меҳмонхона, иккита хусусий уй, гараж ва бешта автомобиль жиддий зарар кўрган.

2024 йил 6 августда Украина армияси Курск вилоятида ҳарбий операцияни бошлади. 12 августга келиб 28 та аҳоли пункти Украина кучлари назоратига ўтгани ҳақида ўша пайтда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов хабар берди. Январь ойида Россия Мудофаа вазирлиги Украина томони минтақанинг 1268 кв/км ҳудудини эгаллаб олганини маълум қилди (Курск вилоятининг умумий майдони — 29,9 минг кв/км). Январь ойи ўрталарига келиб, Россия идораси маълумотларига кўра, 801 кв/км (63,2 фоиз) қайтариб олишга эришилган. Февраль ойида эса Курск вилоятининг 64 фоизи назоратга қайтарилган.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Курскдаги операциянинг асосий вазифаси Россиянинг ҳарбий салоҳиятини имкон қадар йўқ қилиш, қарши ҳужумларни кучайтириш ҳамда Россия ҳудудида буфер зона яратишдан иборатдир. Апрель ойида Россия президенти Владимир Путин Курск вилояти тўлиқ озод этилганини эълон қилди. Украина Қуролли кучлари эса вилоятдаги жанглар давом этаётганини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ Эрондаги ҳибслар ва қатллардан хавотир билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:46

    БМТ Эрондаги ҳибслар ва қатллардан хавотир билдирди

    БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Яқин Шарқдаги можаро фонида фуқаролик макони ва сўз эркинлигига босим кескин ошганини маълум қилди.

    'Инсониятнинг Ойга қайтиши бошланди: Artemis II муваффақиятли учирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:10

    Инсониятнинг Ойга қайтиши бошланди: Artemis II муваффақиятли учирилди

    NASAнинг Artemis II миссияси Флорида соҳилларидан муваффақиятли старт олди ва экипажни Ой атрофида айланиш учун тарихий саёҳатга олиб чиқди.

    'Франция президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:41

    Франция президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

    Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

    'Трамп Эронни “тош даврига қайтариш” билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:38

    Трамп Эронни “тош даврига қайтариш” билан таҳдид қилди

    АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трумп Оқ уйда миллатга мурожаат қилиб, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар яқин ҳафталар ичида ҳал қилувчи босқичга киришини маълум қилди.

    'Хитой ва Покистон Эрондаги урушни тўхтатиш режасини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 01.04.2026 16:27

    Хитой ва Покистон Эрондаги урушни тўхтатиш режасини таклиф қилди

    Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони тўхтатиш учун қўшма тинчлик ташаббусини тақдим этди.

    'Хитой Эрон урушида тинчлик ўрнатувчи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда —  бу иш берадими?'ning rasmi

    Дунё 01.04.2026 13:59

    Хитой Эрон урушида тинчлик ўрнатувчи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда — бу иш берадими?

    Си Цзиньпин Яқин Шарқ можаросида воситачилик қилишга ҳаракат қилмоқда.