АсосийДунё

Путин Истанбулга бормагани учун Европа Москвага босимни кучайтирмоқчи

Тирандаги Европа етакчилари янги санкциялар, жумладан, Россия экспортига чекловларни кескин кучайтиришни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

'Путин Истанбулга бормагани учун Европа Москвага босимни кучайтирмоқчи'ning rasmi

Албания пойтахти Тиранада бугун, 16 май куни Европа сиёсий ҳамжамиятининг олтинчи саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Европанинг 47 мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жумладан Германия канцлери Фридрих Мерц, Украина Президенти Владимир Зеленский, шунингдек, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва НАТО Бош котиби Марк Рютте иштирок этмоқда. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Россия Президенти Владимир Путин шу куни Истанбулда бўлиб ўтаётган Киев билан музокарага бормаганидан кейин Европа Москвага босимни кучайтирмоқчи. 
“Politico”нинг ёзишича, Тирандаги Европа етакчилари янги санкциялар, жумладан, Россия экспортига чекловларни кескин кучайтиришни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. 

“Биз “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим 2”га қарши санкциялар, “соя флоти” кемалари рўйхатини кенгайтириш, нефть нархининг юқори чегарасини пасайтириш ва ниҳоят, Россия молия секторига нисбатан қўшимча жазо чораларини ўз ичига олган янги санкциялар пакети устида ишлаяпмиз”, деди Урсула фон дер Ляйен саммит бошланишидан олдин.

Европа сиёсий ҳамжамиятига Европа Иттифоқининг 27 аъзо давлати ва 20 та ҳамкор давлат, жумладан Озарбайжон ва Украина киради. Ҳамжамият 2022 йилнинг кузида Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий агрессиясига жавобан яратилган. 
“Бирлашишдан мақсад, Венгрия, Словакия ва Грузия каби Европа давлатлари европаликларнинг умумий йўналишидан тобора узоқлашиб бораётган бўлса-да, Россия ва унинг иттифоқчиси Беларусга Европада яккаланиб қолганлик фактини намойиш этишдир”, дея таъкидлайди AFP агентлиги.

2022 йил май ойида Европа сиёсий ҳамжамиятини ташкил этиш ғояси Франция Президенти Эммануэль Макрон томонидан илгари сурилган. 46 доимий аъзоси бўлган Европа Кенгашидан фарқли ўлароқ, Европа сиёсий ҳамжамияти ўзини геостратегик масалалар, рақамлаштириш, энергия ва иқлим масалаларини муҳокама қилиш учун норасмий платформа сифатида кўрсатади. Европа сиёсий ҳамжамияти йиғилишларида гуруҳ муҳокамалари катта роль ўйнайди.

Европа сиёсий ҳамжамиятига аъзо давлатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг аввалги учрашуви 2024 йилнинг ноябрь ойида Будапештда бўлиб ўтган эди. Европа сиёсий ҳамжамиятининг навбатдаги саммити 2025 йилнинг кузида Данияда ўтказилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2024 йилда уруш бўлаётган ҳудудларда 56 минг киши бедарак йўқолган'ning rasmi

    Дунё 16.05.2025 17:41

    2024 йилда уруш бўлаётган ҳудудларда 56 минг киши бедарак йўқолган

    Бедарак йўқолганлар сони кескин кўпайишда давом этмоқда.

    'Афғонистон Россиядаги элчилигига номзод кўрсатди'ning rasmi

    Дунё 16.05.2025 17:30

    Афғонистон Россиядаги элчилигига номзод кўрсатди

    Россия Олий суди террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилган "Толибон" ҳаракати фаолиятига қўйилган тақиқни тўхтатган эди.

    'Истанбулда Украина бўйича уч томонлама учрашув бошланди'ning rasmi

    Дунё 16.05.2025 14:49

    Истанбулда Украина бўйича уч томонлама учрашув бошланди

    Зеленский Россия делегациясида “аслида қарор қабул қиладиган” ҳеч ким йўқлигини айтган.

    'Германия НАТО учун мудофаа харажатларини ошириш тарафдори'ning rasmi

    Дунё 16.05.2025 12:43

    Германия НАТО учун мудофаа харажатларини ошириш тарафдори

    Германия мудофаа вазири мамлакатда ялпи ички маҳсулотни 3 фоизидан кўпроқ миқдорига етказиш кераклигини билдирган.

    'Украина илк F-16 қирувчисидан айрилди'ning rasmi

    Дунё 16.05.2025 10:33

    Украина илк F-16 қирувчисидан айрилди

    Самолёт Россия ҳужумига қарши ҳаво жангида алоқа узилиб, қулаб тушган.

    'Германия бюджети босим остида'ning rasmi

    Дунё 16.05.2025 07:02

    Германия бюджети босим остида

    Давлатнинг солиқ тушумлари кескин камаймоқда