Тошкент вилоятида Тожикистон фуқароси ноқонуний тарзда Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтаётганида ушланди. Унинг сумкасидан 14 кг 584 грамм гашиш топилди.
Буюртмачи ҳам ушланди
Гиёҳванд моддани қабул қилиши керак бўлган Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Бекободда қўлга олинди.
9 кг опий билан сотув вақтида ушлади
Бекободда яшовчи 1992 йилда туғилган шахс 9 кг 467 грамм опийни сотаётган вақтда ушланди.
Гиёҳванд моддалар Деновдан Тошкентга олиб келингани аниқланди
1994 йилда туғилган фуқаро Тожикистондан келтирилган опийни Деновдан Тошкент вилоятига етказган, у ҳам қўлга олинди.
Белига яширилган 1,7 кг гашиш
Қўқон шаҳрида “Лаcетти” автомобили тўхтатилди. Ундаги йўловчи – 1967 йилда туғилган фуқаро белига яширилган 1 кг 759 грамм гашиш билан ушлангани аниқланди.
“Запороже”дан 995 грамм гашиш топилди
Фарғона шаҳрида тўхтатилган автомобиль салонида 995 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланди.
Жами 26 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Тезкор тадбирлар давомида жами 26 кг 805 грамм наркотик воситалар аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилди. Ҳозирда барча шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.