АсосийЖиноят

Сўнги бир ҳафтада энергияга 37,9 млрд сўм зарар етказилди

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилгани айтилмоқда.

'Сўнги бир ҳафтада энергияга 37,9 млрд сўм зарар етказилди'ning rasmi

7 кун ичида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 92 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.

Қайд этилишича, 15,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (32,4 млрд сўм) ва 1,8 млн метр куб табиий газ (5,4 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 37 млрд 921 млн сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 126 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

“Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди”,— дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар