АсосийДунё

Француз разведкаси Telegram орқали Европадаги сиёсатга таъсир ўтказмоқчи бўлдими?

Павел Дуров француз махсус хизматларини Европа сиёсатига аралашишга уринганликда айблади.

'Француз разведкаси Telegram орқали Европадаги сиёсатга таъсир ўтказмоқчи бўлдими?'ning rasmi

Унинг айтишича, Франция ташқи разведкаси вакиллари у билан учрашганини тасдиқлаган. Расмийлар бу учрашувлар терроризм ва болаларга оид порнографияга қарши курашиш мақсадида ўтказилганини айтган.

Бироқ Дуровнинг сўзларига кўра, учрашувларда болаларга оид порнография мавзуси умуман кўтарилмаган. Асосий эътибор Франциядаги терроризмга гумонланувчиларнинг ИП-манзилларини олишга қаратилган бўлган.

Аммо разведканинг асосий мақсади бу эмасди, дейди Дуров — улар Руминя, Молдова ва Украина каби давлатлардаги геополитик вазият билан қизиққан.

18 май куни, Руминя президенти сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтаётган пайтда, Дуров ижтимоий тармоқдаги постларида француз разведкаси ундан Руминя сайловлари олдидан консерватив овозларни чеклашни талаб қилганини ёзди.

Франциянинг ташқи разведкаси — DGSE эса бу даъволарни рад этди. Уларнинг билдиришича, Дуров билан бўлган учрашувларда фақат терроризм ва болаларга оид жиноятларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинган. Улар ҳеч қандай сиёсий жараёнга аралашишни сўрамаганини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар