Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича. Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Ференс Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортилган.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун, 20- май куни олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.
Давлат раҳбари Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти 21- май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.