АсосийДунё

Буюк Британия, Франция ва Канада етакчилари Исроилга таҳдид қилди

Агар Исроил Ғазога ҳарбий ҳужумни қайта бошлашни тўхтатмаса, мазкур учта давлат унга қарши чоралар кўради.

'Буюк Британия, Франция ва Канада етакчилари Исроилга таҳдид қилди'ning rasmi

Буюк Британия, Франция ва Канада етакчилари Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳаракатлари учун санкция қўллаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.

Қайт этилишича, агар Исроил Ғазога ҳарбий ҳужумни қайта бошлашни тўхтатмаса, гуманитар ёрдамнинг секторга киришига қўйилган чекловларни олиб ташламаса, юқоридаги давлатлар унга қарши чоралар кўради.

Биз ҳар доим Исроилнинг фуқароларини терроризмдан ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаганмиз. Аммо бу кескинлашув мутлақо номутаносиб, дейилади уч давлатнинг қўшма баёнотида.

Баёнот Исроил 16 май куни Ғазода қуруқликдаги ҳужумни кенгайтиришга қаратилган “Гидеон аравалари” операциялари бошланганини эълон қилгани, Нетаняху Ғазо ҳудудининг барчасини назоратга олишини айтганидан кейин янгради. Халқаро экспертлар секторга яқинлашиб келаётган очарчилик ҳақида аллақачон огоҳлантирган.

Исроил ҳукуматининг тинч аҳолига зарур гуманитар ёрдам кўрсатишдан бош тортишини қабул қилиб бўлмайди ва бу халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланиши мумкин. Биз Ғарбий соҳилдаги аҳоли пунктларини кенгайтиришга бўлган ҳар қандай уринишларга қаршимиз...

Биз ҳеч иккиланмасдан кейинги чораларни, жумладан, санкцияларни қабул қиламиз, дейилади Британия ҳукумати томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда.

Бунга жавобан Нетаняху шундай дейди:

Лондон, Оттава ва Париж раҳбарлари 7 октябрь куни Исроилга қарши амалга оширилган геноцид хуружига улкан мукофот таклиф қилмоқда, бу эса яна шундай ваҳшийликларга йўл очади.

У Исроил ўзини “адолатли” йўл билан ҳимоя қилиши, тўлиқ ғалабага эришмагунча курашни давом эттиришини айтди. Нетаняху урушни тугатиш учун Исроилнинг асосий шартларини яна бир бор такрорлади: қолган гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторини демилитаризация қилиш.

ҲАМАС эса Лондон, Париж ва Оттаванинг “қамал ва очлик сиёсатига принципиал норозилик билдирилган” қўшма баёнотини олқишлаган.

Маълумот учун, Исроил 2 мартдан бери Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб киришни тўхтатганидан сўнг анклавда 57 нафар бола вафот этди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу рақам ортиши мумкинлигини маълум қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трампнинг сўнгги баёноти Европа етакчиларини хавотирга солди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:45

    Трампнинг сўнгги баёноти Европа етакчиларини хавотирга солди

    Трампнинг Путин билан суҳбатдан кейинги баёнотлари Вашингтон энди можароларда воситачилик ролидан чекинаётганидан дарак бериши мумкин.

    'Хитой Ғазо секторига гуманитар ёрдам юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:43

    Хитой Ғазо секторига гуманитар ёрдам юборди

    Ёрдам самолётининг хавфсиз парвозини таъминлаш мақсадида уни хитойлик ҳарбий қирувчи самолётлар қўриқлаб борган.

    'АҚШ "Ҳизбуллоҳ" фаолияти ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:50

    АҚШ "Ҳизбуллоҳ" фаолияти ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди

    АҚШ Давлат департаменти Бразилия, Парагвай ва Аргентинада «Ҳизбуллоҳ» ташкилотининг фаолияти ҳақида маълумот берган шахсни мукофотламоқчи.

    'ЕИ Россия нефти учун нарх чегарасини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:19

    ЕИ Россия нефти учун нарх чегарасини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда

    Бу масала 20–22 май кунлари Канадада бўлиб ўтадиган G7 молия вазирлари учрашувида муҳокама қилинади.

    'Трамп Россия ва Украина урушини тўхташини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:24

    Трамп Россия ва Украина урушини тўхташини айтди

    Қўшма Штатлар раҳбари Россия етакчиси билан икки соат телефонда гаплашди.