АсосийЖамият

Аттестацияда юқори балл олган ўқитувчилар Жанубий Кореяда малака оширади

Кореяда ўзаро тажриба алмашишлари ҳамда мактаблар фаолияти ва таълим  жараёнларини ўрганишлари режалаштирилган.

'Аттестацияда юқори балл олган ўқитувчилар Жанубий Кореяда малака оширади'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Жанубий Корея Республикаси Сеул таълим департаментининг “KLIC Training Program” лойиҳаси иштирокчилари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Унда вазир ўринбосари Темур Комилов, масъуллар ва лойиҳа иштирокчилар қатнашди. 

Маълумот ўрнида: мазкур лойиҳа Жанубий Корея Республикаси Сеул таълим департаменти билан ҳамкорликда халқаро тажрибани ўрганиш, таълим тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Унда ҳар бир ҳудудда юқори балл билан тоифа сертификатига эга бўлган информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларидан 14 нафар ўқитувчи ва 1 нафар кординатор жами 15 нафар устозлар қатнашмоқда.
 
Улар Кореяда 10 кун давомида бўлиб, ўзаро тажриба алмашишлари ҳамда Кореянинг умумтаълим мактаблари фаолияти ва таълим  жараёнларини ўрганишлари режалаштирилган. 

    Бошқа янгиликлар